Атеист инсон Исломга кириши

Ассалому алайкум! Аллоҳга шукрлар булсин намозни дилимга солиб 5 вақт намозни ўқишни бошладим ва ўзимда яхши томонга ўзгариш сеза бошладим. Мен хозирда Татаристоннинг Қозон шахридаман. Ўтган йили шу ерда яшовчи атеист одам билан танишиб қолгандим. Анча мунча бир биримизга ёрдам қилиб турамиз. Оддий содда одам, икки кун олдин олдимга кириб гаплашиб ўтириб Ислом динидан гап бошлаб қолди ва Исломни қабул қилмоқчи эканини, ҳаётини ўзгартирмоқчи эканини айтиб қолди ва кутилмаганда Ислом динини қабул қилиш учун нима қилишини сўраб қолди. Нима дейишимни билмай шошилиб қолдим. Бу ерда масжидлар кўп, шунинг учун ўйланиб туриб эртасига масжидга оборишимни айтиб уйига кузатиб қўйдим. Хаяжон босиб эрталабгача ухлай олмадим. Эртасига менга телефон қилиб бирга борасанми деб сўраб қолди. Қўрқув хаяжон босаётганини айтди. Мен эса яхшилаб ювиниб кийинишини айтдим. Масжидга бориб масжид имомини олдига аввал ўзим кириб имомга бор гапни айтидим. У эса чақиришимни айтди. Масжидни подвалида ошхонаси бор экан ўша ерга тушдик, кейин имом Русланга (атеистни исми) Ислом дини хақида анча тушунча берди ва тайёр бўлсанг ортимдан қайтар деб калимаи шаходатни айтди. У эса орқасидан қайтарди ва имом сен бугундан мусулмонсан деб яна кўп тушунчалар берди. Намоз ўрганиши учун китоб хам берди. Уйга келиб ғусл қилди ва мен имомлик ўтдим аср намозини ўқидик. Хозирда билганимча ўргатиб турибман. Мени ўйлантирган нарса у намоз китоб бошқа мазхаб бўйича ёзилган экан. Масалан аср намозида бизнинг ханафий мазхабда 4 ракат фарздан иборат. У китобда 4 ракат суннат ва 4 ракат фарз деп ёзилибди. Хуфтон намози хам витр билан қўшилиб 13 ракат ёзилган. Шунга сал иккиланиб қолдим мен ханафий мазхаби бўйича тушунча берсам китобда бошқача ёзилган деб турса нима қилишни билмай қолдим. Илтимос йўл кўрсатинглар. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ муборак қилсин, иккиланмай ўргатаверинг. У китобда ёзилганлари ҳам тўғри. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 17:30 | Савол-жавоблар | 186 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar