Тўйгача совға олиш

Ассалому алайкум! Турмуш қурмаган фақатгина унаштирилган ёшлар бўлса, тўйдан олдин байрамларда, туғулган кунларда ва шунга ўхшаш ҳар-хил маросимларда келин томоннинг куёв томонга, куёвга атаб совға салом, тоғара юборишлиги шариатдаги ҳукми қанақа? Бу бидъат бўп қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу нарса бидъат. Бир жиҳатдан туғилмаган бузоққа қозиқ қоқишга ўхшайди. Чунки унаштирилиб кейин айниб кетганларнинг сони қанча. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 18:13 | Савол-жавоблар | 149 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar