Болаларнинг соғинганда ўқиладиган дуо

Ассалому алайкум! Яқинда, иншооллоҳ, сафарга чиқмоқчи эдим. Ўтган сафар чет элга кетганимда ўғлим ва қизим касал бўлишган экан. (Айнан мен сафардалигимда) "Ёши катта инсонлар фарзандларингни оғзига туфлаб кет" - деганларини эшитганман. Бу иш тўғрилигига шубҳам бор. Бундай ҳолатларда пайғамбаримиз алайҳисалом нима йўл тутишни айтганлар? Соғинч ҳақида хадислар борми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! عن عثمان بن عفان، قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : "مَنْ خَرَجَ مِنْ بَيْتِهِ يُرِيدُ سَفَرًا فَقَالَ حِيْنَ يَخْرُجُ: بِسْمِ اللهِ وَ اعْتَصَمْتُ بِاللهِ تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ لا حَوْلَ وَ لا قُوَّةَ إَلا بِاللهِ رُزِقَ خَيرَ ذَلِكَ المَخرَجِ وَصُرِفَ عَنهُ شَرَّ ذَلِكَ المَخرَجِ" Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимки сафарни ирода қилиб уйидан чиқса ва чиқаётган пайтида: “Бисмиллаҳи ваътасомту биллаҳи таваккалту алаллоҳи ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ” деса, ўша чиқишлигида яхшилик билан ризқланиб, ўша чиқишлигининг ёмонлиги ундан дафъ қилинади”, дедилар”.
Дуонинг маъноси:
“Аллоҳнинг номи билан сафар қилишни бошлайман. Аллоҳнинг ёрдамига боғландим, Аллоҳга таваккул қилдим ва тоатга қувват ҳам, гуноҳдан сақланишга бўлган қувват ҳам ёлғиз Аллоҳдандир”  عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا سَافَرَ فَرَكِبَ رَاحِلَتَهُ قَالَ بِإِصْبَعِهِ قَالَ اللَّهُمَّ أَنْتَ الصَّاحِبُ فِي السَّفَرِ وَالْخَلِيفَةُ فِي الْأَهْلِ وَالْمَالِ. وَالوَلَدِ  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиқиб, уловларига минганларида бармоқлари билан ишора қилиб: “Аллоҳумма антас соҳибу фис сафар вал халифату фил аҳли вал мали вал валади» дер эдилар”.
Дуонинг маъноси:
“Аллоҳим! Менинг сафардаги соҳибим фақат Сенсан ва сафардалигимда аҳлимни, молимни ва фарзандларимни ҳифзу ҳимоянга олгувчисан”. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:22 | Савол-жавоблар | 167 | Сийрат ва тарих
|
Boshqa savol-javoblar