Қўлда краска ёки мой бўлса таҳорат ва ғусл

Ассалому алайкум! Мен машина устахонасида ишлайман, қўлимни ювсам хам барбир озроқ қораси қолади баъзи жойларида. Шу холатда хам ғусл ўтаверадими ёки қораси умумун қолмагунча ювишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қуйидаги гапларга асосан имкон қадар кетказишга ҳаракат қиласиз. Кетиши қийин бўлган ҳолатда бўлса жоиз бўлади. أَنَّ الظُّفُرَ إذَا كَانَ طَوِيلًا بِحَيْثُ يَسْتُرُ رَأْسَ الْأُنْمُلَةِ يَجِبُ إيصَالُ الْمَاءِ إلَى مَا تَحْتَهُ وَإِنْ كَانَ قَصِيرًا لَا يَجِبُ . وَلَوْ طَالَتْ أَظْفَارُهُ حَتَّى خَرَجَتْ عَنْ رُءُوسِ الْأَصَابِعِ وَجَبَ غَسْلُهَا قَوْلًا وَاحِدًا«Тирноқ бармоқнинг учини ёпиб турадиган даражада узун бўлса, тирноқ остига сув етказиш вожиб бўлади. Агар қисқа бўлса (ўз-ўзидан сув етганлиги туфайли) етказиш вожиб бўлмайди. Агар тирноқлар ўсиб, бармоқ учларидан ўтиб кетса, ижмоъга кўра тирноқни (унинг устки ва остки қисмини) ювиш вожиб бўлади» (Фатвои ҳиндия).
Савол: Новвой, бўёқчи ва лой билан ишловчи усталарнинг таҳоратда ювиладиган аъзоларига хамир, бўёқ ёки лой ёпишиб, остига сув етмай қолса, таҳорати жоиз бўладими? فِي فَتَاوَى مَا وَرَاءَ النَّهْرِ إنْ بَقِيَ مِنْ مَوْضِعِ الْوُضُوءِ قَدْرُ رَأْسِ إبْرَةٍ أَوْ لَزِقَ بِأَصْلِ ظُفْرِهِ طِينٌ يَابِسٌ أَوْ رَطْبٌ لَمْ يَجُزْ «Агар таҳоратда ювиладиган жойларда игнанинг учи миқдорича жойга сув тегмай қолса ёки тирноғига нам ёки қуруқ лой ёпишиб қолиб, унинг остига сув етмай қолса, таҳорат жоиз бўлмайди» (Фатавои Мовароуннаҳр).وَمَا تَحْتَ الْأَظَافِيرِ مِنْ أَعْضَاءِ الْوُضُوءِ حَتَّى لَوْ كَانَ فِيهِ عَجِينٌ يَجِبُ إيصَالُ الْمَاءِ إلَى مَا تَحْتَهُ  «Тирноқнинг ости ҳам таҳоратда ювилиши лозим бўлган аъзолардандир. Агар унга, масалан, хамир ёпишиб қолса, унинг остига сув етказиш вожиб бўлади» (Хулосатул фатаво). وَالْخِضَابُ إذَا تَجَسَّدَ وَيَبِسَ يَمْنَعُ تَمَامَ الْوُضُوءِ وَالْغُسْلِ  «Бўёқнинг ўзи ёпишиб қотиб қолса, таҳорат ва ғуслнинг мукаммал бўлишига тўсқинлик қилади» (Фатвои ҳиндия). Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 19:07 | Савол-жавоблар | 163 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar