Ғайри динларнинг ҳуқуқий мақоми

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ассалому алайкум шайх Ҳазратлари. Камина Тошкент Ислом университети Фиқҳ йўналиши толибиман. Ҳозирда "Ислом фиқҳида аҳоли институти (муассаси)" мавзуида битирув малакавий иши устида ишлаябман. Сизга қуйида мазкур мавзуини тадқиқ қилиш жараёнида юзага келга бир неча саволлар билан мурожаат этмоқчиман:1-Кунимизда мусулмон мамлакатларининг бирортасида фиқҳнинг Сияр бобидаги шаръий ҳукмлар уларнинг қонунчилигида ўз ифодасини топганми?2-Хумс қилиб мусулмонларга бўлиб берилган ерларда яшайдиган ғайридин вакилларининг мақоми ва ҳуқуқлари қандай бўлган? Уларга зиммийлик мақоми бериладими ёки эркаклари ўлдирилиб, аёллар ва болалар ўлжа қилиб берилганми?3-Ислом диёрида тинчлик ва барқарорлик мустаҳкаманиб, ташқи ва ички таҳдидлар бўлмаган бир шароитда жизянинг ўрнига ҳарбий хизмат мажбурияти юкласа бўлганми?4-Устоз ўлароқ мазкур мавзуни тадқиқ этишим йўлидаги маслаҳат ва тавсияларингиз, агар иложи бўлса.Саволим кўпайиб, мураккаблашиб кетган бўлса маъзур тутасиз.Сизга ва барча Аллоҳнинг солиҳ бандаларига Аллоҳдан офият тилаб Ал-Фақиҳ
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Менимча, илмий иш қилаётган одам бу каби савол сўрамайди. Балки, ўзи излаб топади.

5 Май 2022, 19:07 | Савол-жавоблар | 156 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar