Намозни ўз вақтида ўқиш

Ассалому алайкум! Ман ишлийман, Алхамдулиллох намозга имкон бор. Мисол ман пешин намозини 12:45 ёкида 12:55 да ўқийман десам ўртоғим “биза аёлла эркеладан кейин ўқишимиз кере, бўмаса улага имом бўлиб қоламиз” дейдила. Эркела галма-галдан олдима кетин ўқишади деди. Шу гап тўғрими ёки намоз вақти кириши билан ўқиб олсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эркаклардан кейин ўқишимиз керак деган гап мутлақо нотўғри. Тақвимдаги вақти кириш билан ўқийверади. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 19:29 | Савол-жавоблар | 169 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar