Қариндошлар тўйи
Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда спиртли ичимликларсиз тўйларимиз камдан-кам бўлмоқда. Мен анчадан бери ароқ қўйиладиган тўйларга бормай қўйганман ҳатто яқин қариндошларникига ҳам. Бироқ аҳли аёлим бундай фикрга қарши, аёлим ҳам намоз ўқийди. Мен анчадан бери аёлимни дават қилиб келаман, аёлим сўзимни икки қилмайди Аллоҳ рози бўлсин. Спиртли ичимликлар қўйиб тўй қиладиган яқин қариндошларнинг тўйларига борма десам динимизда қариндош уруғдан айрилма деган масалани рўкач қилиб олмоқда. Кўнглини оғритмаслик учун ҳозирча индамай келяпман. Шу қилаётган ишим тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қариндош уруғлар ҳақидаги гапни тўғри айтибди. Ўша нарсалар қўйиладиган кунида бормасдан бошқа куни борсин. Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 20:02 | Савол-жавоблар | 154 | Оила ва турмуш