Закот бизга фарзми
Ассалому алайкум! Саволни отам ёзиб бердилар. Устозлар, биз мен ва менинг кафиллигимда яна уч киши 2013-йилнинг 6-апрелидан 15-декабргача бўлган даврда бўлиб-бўлиб бир танишимга экин ишлари учун 14936,03 АҚШ доллари миқдорида қарз берган эдик. Ўша йили у киши экин экиб, ҳосили бўлмасдан касодга учради, олган қарз пуллари экин ишлари учун ишлатилиб, йўқ бўлиб кетди. 2014-йил март ойигача мен кафил турган одамларимга берган пулларини, яъни 8772 АҚШ долларни озгинадан қисман-қисман қилиб бериб юбордим. Қарздор қарзига иқрор. Мана бир йил бўлдики қарздор қарзини ҳар ойда ўзининг иш ҳақидан бериб келаяпти ва 16.09.2019 ҳолатига 1222,58 АҚШ доллари миқдорида қарзини узди. 1. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Зикр аҳлидан сўранг” китобида таъкидланишига асосан: менинг ҳолатимда молим ўзида “тўлиқ мулк” ва “ўсиш” шартларини мужассам қилмаган ва бу молдан закот чиқариш фарз бўлмайди. Қарз тўлиқ (ёки нисоб миқдоричаси) қайтган кунидан бошлаб кўрсатилган шартлар мавжуд бўлади ва молдан закот чиқариш фарз бўлади, фарз бўлмаган йиллар учун, яъни ўтган муддат учун закот чиқарилмайди, қайтиб қўлига теккан пайтдан бошлаб ҳисоб қилинади, десак тўғри бўладими? Бошқача бўлса, тушунтириб берсангиз? 2. Агарда қарздор қарзини тугагунича фақат ҳар ойда тўлаш йўли билан қарзидан қутулса (ўртача бир ойда бир миллион сўм миқдорида) қарз берганга закот чиқариш вожиб бўладими? Агар вожиб бўлса уни ҳисоблаб чиқариш ва бериш ҳукми қандай бўлади? Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Қарз ҳам олувчи тан олиб турса ҳақдорнинг бойлиги ҳисобланади. Тўлашга имконияти бор шахс бўлгани учун номи бору, лекин ўзи йўқ пул дейилмайди. Бундай ҳолатда ҳақдор қўлига теккан ҳар бир ҳиссадан ўтган йиллари учун 40дан 1 қилиб закот чиқаради. Масалан 1-йилга 40дан 1 чиқса 39 қолади. Кейинги йилига 39нинг 40дан бирини, кейинги йилига ундан қолганидан 40дан бирини ажратиб беради. 2). Вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 20:24 | Савол-жавоблар | 142 | Долзарб саволлар