Дадамни йили бўлмай боғча очиш гуноҳми?

Ассалому алайкум! 2018йилнинг 6 август санасида дадам қазо қилдилар. Декабрь ойида 6 ойлик маракасини ўтказдик. 2019 йилнинг 18 апрель куни эса, дадамни охирги манзилга кузатган уйда болалар боғчаси очдик. Шу тўғрими ё хато қилдикми? Дадамни қазо қилганига йил тўлишини кутишимиз керакмиди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шариатимизда уч кундан ортиқ аза тутиш йўқ. Марҳумнинг йили деган гап ҳам динимизда йўқ. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 21:39 | Савол-жавоблар | 158 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar