Бировнинг буюртмаси

Ассалому алайкум! Мени бир нарса қийнаяпти. Мен хитойдаги онлайн магазиндан бир соат буюртма бергандим, лекин менга бошқа соат олиб келинди. Сотган сотувчи билан гаплашсам, у менга соатни тўғри айтганимдек жўнатганини ва мен қадоқнинг устки қоғозини шилишим ва унинг остида бошқасини исм шарифи бўлиши мумкунлигини айтди. Ростдан ҳам шунақа экан бу соат россиялик бир одамнинг буюртмаси экан ва сотувчи шу онлайн магазин почта хизматини хатоси эканини айтди. Менга келган соат моделини қидирсам мен буюртма берга соатдан арзонроқ соат экан, россиялик одам мени соатимни олганми йўқми билмайман. Шундан кейин маганзин қоидаларини ўқисам қачонки мен буюртмани олдим ҳоҳлаганимдек экан десамгина магазин сотувчига пулни ечиб берар экан, мен буюртма қилганимни ўрнига арзон соат келди, магазин почта хизмати хатоси орқали деб айтдим, улар менга пулимни қайтариб беришди, бу уларнинг хатоси эканлиги учун сотувчига пул берилдими йўқми билмайман(лекин сотувчи мен буюртма қилган соатни почта орқали жўнатган). Ҳозир менда россиялик одамнинг буюртмаси турипти, пулимни ҳам қайтариб олдим. Нима қилишга ҳам ҳайронман илтимос маслаҳат берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Сизга жўнатган мол эгасига қайтариб жўнатиб юборинг. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 21:39 | Савол-жавоблар | 171 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar