Пешинга улгурмасам

Ассалому алайкум! Менинг ўқишим куннинг иккинчи ярмидан бошланади. Пешинни тўлиқ адо этсам ўқишимга улгурмаябман. Шунинг учун пешини фарзини ўқиб кетаверсам бўладими(одат қилиб олиш учун эмас, мажбурият юзасидан) ёки ўқимай кейин қазосини ўқиган афзалми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда пешин 12:15 кирмоқда. Бемалол улгурасиз. Агар улурмаслик хавфи бўлса пешинни фарзини бўлса ҳам вақтида ўқинг. Қазоқ илманг. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 22:23 | Савол-жавоблар | 135 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar