Қўлни кесиб олгандан кейин ғусл

Ассалому алайкум! Қўлимни каттароқ кесиб олган эдим. Жимоъдан кейин шу ҳолатда ғуслда ўша ерга сув тегмаса буни ҳукми қанақа бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Агар сув тегса зарар қилса ювиш мумкин бўлган жойларни ювиб, кесилган жойнинг устига масҳ тортилади. Сув тегиши зарар қилмаса тўлиқ ювиш фарз бўлади. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 22:23 | Савол-жавоблар | 153 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar