Ёлғонга шерик бўлмайманми?

Ассалому алайкум! Малика савдо марказида харидорларга уй учун тeхникалар eтказиб бeраман. Баъзида сотувчилар харидор ҳаққига хиёнат қилишади ёки эскини янги дeб сотишади. Мeнга ҳам алдаганини айтмаслигини ёки ҳар хил ёлғонлар ишлатишмни сўрашади. Ёлғон ишлатмайманку лeкин тўғрисини айтсам ўша магазин мeнга бошқа юк бeрмайди. Алдаганини билиб туриб, мeн қандай йўл тутишим кeрак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ризқни дўкончилардан эмас Аллоҳ таолодан умид қилинг. حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ مَسْلَمَةَ، عَنْ مَالِكٍ، عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ دِينَارٍ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُما: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «إِنَّ الْغَادِرَ يُنْصَبُ لَهُ لِوَاءٌ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، فَيُقَالُ هَذِهِ غَدْرَةُ فُلَانِ بْنِ فُلَانٍ» Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни хоинга бир ялов ўрнатилиб, «Бу фалончининг фарзанди фалончининг хиёнатидир», дейилади», дедилар». وَقَالَ بَعْضُ النَّاسِ: الْجَارِيَةُ لِلْغَاصِبِ لِأَخْذِهِ الْقِيمَةَ، وَفِي هَذَا احْتِيَالٌ لِمَنِ اشْتَهَى جَارِيَةَ رَجُلٍ لَا يَبِيعُهَا فَغَصَبَهَا، وَاعْتَلَّ بِأَنَّهَا مَاتَتْ، حَتَّى يَأْخُذَ رَبُّهَا قِيمَتَهَا، فَيَطِيبُ لِلْغَاصِبِ جَارِيَةَ غَيْرِهِ. قَالَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «أَمْوَالُكُمْ عَلَيْكُمْ حَرَامٌ»، «وَلِكُلِّ غَادِرٍ لِوَاءٌ يَوْمَ الْقِيَامَةِ»  Баъзи одамлар: «Жория тортиб олган кишиники бўлади, чунки (хожаси) баҳосини олиб бўлди», дейишади. Бунда бировнинг сотмайдиган жориясини истаб қолган киши учун ҳийла бор. У жорияни тортиб олиб, ўлган, деб баҳона қилади, хожаси эса унинг баҳосини олади. Натижада тортиб олган кишига бировнинг жорияси ҳалол бўлиб қолади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Молларингиз бир-бирингиз учун ҳаромдир», «Қиёмат куни ҳар бир хиёнаткорнинг (хоинлигини англатувчи)  ялови* бўлади», деганлар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Ялов деб – хиёнатини билдириб турувчи байроқни айтилади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 08:48 | Савол-жавоблар | 139 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar