Закот хисобидан кўчмас мулк

Ассалому алайкум! Бир бадавлат танишим закотини эвазига тайёр ва янги қурилган уй олиб бермоқчи. Бир нечта одамга шу йўл билан закотини бермоқчи. 1. Нисобим йўқ. 4та фарзандим бор. Шу уйни қабул қилсам бўладими? (Расмийлаштириб беради). 2. Закот берувчини закоти шу йўлни тутса қабул бўладими (яъни одамларга уйлар олиб берса)? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Ҳа.
2). Бу энг афзали бўлади. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 00:12 | Савол-жавоблар | 137 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar