Навбатчилик вақтида намоз

Ассалому алайкум! Мен тез ёрдамда шифокорман. Намозларимни иш вақти ўқимайман, уйга бориб ҳаммасин қазосини ўқийман. Сабаби таҳорат, намоз вақти зарур чақирув тушиб қолиши мумкин ва менга ўхшаганлар кўп. Шу ишим тўғрими? Табобат ибодатга тенг деб эшитганман. Ёки иложи борича вақтида ўқишга харакат қилишимиз керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Ҳар қандай касб ёки тирикчилик ибодатларга халал бермаслиги лозим. Фақат ҳаётий зарурат бундан мустасно. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 03:29 | Савол-жавоблар | 176 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar