Ўғирликдан кейинги тавба

Ассалому алайкум! Мени бир яқин дугонамнинг номидан савол йўллаваман. Унинг мактабдалигида бир одати бор эди. Кўзига кўринган бировнинг нарсаси борми масалан пули, тилла тақинчоғи ёки буюми борми ўзига билдирмасдан ўғирлаб оларди. Бу нарсаси кейинчалик хам давом этди. Охири севган ишидан хам айрилди. Энди тавба қилмоқчилигини айтмоқда. Маслахат беринг нима қилса гунохлари авф этилади? 5 вақт намоз ўқишни бошлади, Аллоҳга шукр.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Олган нарсаларининг эгаларини топиб, қанча олганлигини чамалаб ва ҳисоблаб уларга қайтаради. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 00:45 | Савол-жавоблар | 167 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar