Хатнинг ҳукми сўз кабими?

Ассалому алайкум! Бир танишим "хатнинг ҳукми сўз каби", яъни "хатда ёзилган сўзларга тил билан гапиргандек жавоб берар эканмиз" деди. Бу ҳақида қандай ҳадислар келган?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир ҳукм учун алоҳида ҳадис ворид бўлиши лозим эмас. Фиқҳда сиз юқорида айтгандек қоида мавжуд. Унга кўра киши ёзган ёзувида қаламни машқ қилишлик, ёки ёзишни ўрганишлик каби бошқа нарсаларни ният қилмаган бўлса, ҳудди уларни нутқ қилгандек эътиборга олинади.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам турли шахсларга мактуб орқали хитоб қилганлари маълум ва машҳурдир. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 02:57 | Савол-жавоблар | 146 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar