Асосий ишдан алохида булган шерикчилик

Менинг пайнет шахобчам бор.Унда ишлайдиган ишчимга телефонлар учун тулов кабул килиб, менга топширган суммасининг фалон фоизини ва хар бир улаган сим картаси учун фалон сумдан иш хаки бераман.Шу хонада кушимча килиб уша ишчим билан бирга компьютер хизмати (турли хужжатларни компьютерда ёзиш,принтердан чикариш ва бошка шу каби ишлар)ни йулга куймокчи эдим.Бу ишдан тушган тушумни ва унга кетадиган харажатларни (когоз,буёк,ускуналар бузилганда килинадиган ремонт харажатлари)ни ишчим билан тенг иккига булишишни таклиф килмокчиман. Компьютер хизматидаги менинг иштироким ишни ташкил килиш булади. Ишхонадаги ускуналарнинг ярмидан купрокдир ёки озрокдир кисми меники маълум кисм ишчимники, аникроги компьютер у ишчимники,бошка ускуналар меники. Бу ускуналар ва компьютер пайнет учун хам, компьютер хизмати учун хам ишлайди.Ишчим уз компьютерининг шерикчилигимизга кирмайдиган пайнет фаолиятида ишлашига сурасам рози булса керак .Бинода олдиндан менинг бизнесим юраётгани учун бино ижараси,солик туловлари каби харажатлар менинг буйнимда,бундан кейин хам узим туламокчиман.Мен таклиф килмокчи булган шерикчилик шаръий буладими? Устоз! Аллох ажрингизни зиёдаси билан берсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Икки тараф рози бўлса, жоиз.

6 Май 2022, 01:50 | Савол-жавоблар | 149 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar