Намозни бошқатдан ўқийманми?

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ман косибчилик қиламан, найлит деган клей ишлейди бизда. Бир кун ғусл қилиб қўлимга қарасам қўлимда чумолидек клей ёпишиб қолиб кетган экан. Қайта ғусл қиламанми ё таҳорат қилиб намозимни ўқиб юраверайми? Лекин юқоридаги ҳолатда 3-4 кун намоз ўқиб юрдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ғуслни қайта қилишга ҳожат йўқ. Клейни остига сув етказсангиз бўлди. Ўша ҳолатда ўқилган намозларни қайт ўқийсиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:16 | Савол-жавоблар | 138 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar