Жаноза ва маракаларда дастурхон қилиб бориш

Ассалому алайкум! Хоразмда жаноза бўладиган уйга шу оиланинг яқинлари (аёллар) орасида жанозага келганда ўзи билан у ёки бу ҳилдаги метрли аёллар кийимлик материали олиб келиш деган нарса бор. Бу нарсани ҳар бир аёл бирор бир метрда бирор турдаги материалдан олиб келади. Кўпчилиги майит ётган жойда унинг оёқ тарафига ташлашади. Менга бу саволни яқин қариндошим Аммам сизларга йўллашимни илтимос қилди. Саволимиз шуки: мусибатли уйга бунақа нарса кўтариб бориш гуноҳкор қилмайдими. Аммамга бир Отинойи бу нарса марҳумни қарздор бўлиб кетишликка сабабчи бўлади деб айтибди. Умуман аёлларни ичидаги бунақа жаноза ва маракаларда материал олиб бориш дурустми. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бунақа материал ёки бошқа бирор нарсани кўтариб бориш жоиз эмас. Ҳа, бу нарса қарздорликка сабаб бўлади. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 02:12 | Савол-жавоблар | 186 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar