Кўкракдошлар никоҳи

Ассалому алайкум! Менинг бир танишим, эри билан роддомда бир кунда туғилган экан. Куёв эгизак Хасан-Хусанлар бўлиб, онасини кўкрак сути етмагандан оталаридан ризолик сўраб ўша танишимни онаси 1 хафта эмизган экан. Улар энди эмикдош хисобланади. Орадан 21 йил ўтиб бир бирини севиб қолиб турмуш қурибди. Билиб туриб қилган бу ишининг каффорати борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тездан ажрашиш керак. Улар шариат наздида туғишган ака-сингил билан бир хил. Никоҳи ҳаром, ҳар бир қилинган ишлар ҳам зино бўлиб, туғилган фарзанд ҳам валадизино бўлади. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 02:12 | Савол-жавоблар | 145 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar