Жосуслик эмасми?

Ассалому алайкум! Устозлар, мен ўқув маркази очиш ниятида эдим. Шунинг учун тажрибам камлиги боис турли хил обрўси баланд ўқув марказларига ўқувчи бўлиб 1 ойдан дарс олиб(тўловини амалга оширган ҳолатда албатта), уларнинг услубини ўрганяпган эдим. Бу ишим жосусликка кирмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Жосусликка кирмайди, маърифат тарқатишни ният қилиб бошлайверинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:09 | Савол-жавоблар | 189 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar