Кредитга олиган тикув машинасидан топган пуллар

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда махаллаларда уйда утирган аёлларга тикув машиналарни кредит асосида бериляпти. Мен тикувчиман мен хам шу тикув машиналардан олганман. Тикувчилик қилиб пулини тўплаб кредитга қолган пулларни рўзғорни кам-кўстига ишлатаман. Кредит ислом динида жоиз эмас деб эшитдим. Мен буни билмас эдим. Савол мен тикув машинасидан топган пулимни рўзғорга хам ишлатаман. Бу пулларни хукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тез пулини тўлаб қутилинг. Топганингиз ҳалол бўлади, аммо гуноҳга қўл ургансиз. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 03:07 | Савол-жавоблар | 156 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar