Ўтган одамнинг қарзи

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, дадажоним вафот этганлар (Аллоҳим жаннатига доҳил қилсин!). Вафотидан сўнг баъзи дўстларидан олган қарзларини қайтариб бердим. Энди мени ўйлантираётган савол шуки, ман билмаган қарзлари нима болади (агар олган бўлсалар). Мен билмиманку кимдан қарз олганларини. Шунинг учун шариатга мувофиқ қандай амал бажаришим керак. Раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло тоқатдан ташқари ишларга буюрмайди. Билганларингизни адо қилинг ва келажакда ҳужжат-гувоҳлар билан яна келиб қолса уларни ҳам адо қилинг. Дадангизни яхши биладиган ва кўп бирга вақт ўтказган дўстларидан сўраб-суриштиринг. Дадангизни номида фақир-мискинларга садақотлар қилиб туринг. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 03:29 | Савол-жавоблар | 128 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar