Омонат сӯм бериб доллар олиш
Ассалому алайкум! Бир яқинимга сақлаб бериш учун сўм бераман. У эса илтимосимга кўра қўлига доллар тушганда, сўмларимни ўша кунги курс бўйича долларга алмаштириб қўяди ва мен маълум вақт ўтиб барча сўмларимни доллар кўринишида олсам жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз ўша сўмни бериб туришингиз сизга бир тийинчалик фойда келтирса жоиз эмас. Чунки бозорчиларнинг одатича савдогарлар савдо пулини беришаверади, молга чиқадиган кунида долларчилар пулларидан фойдаланганлари учун арзон нархда доллар беришади. Бу қарз бериб устидан фойда кўриш дейилади. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 04:02 | Савол-жавоблар | 145 | Молия ва тижорат