Тавҳид калимаси

Ассаламу алайкум! Устозлар, ман Фиқҳул Акбар китобининг таҳлилини эшитаётиб, тавҳид калимасини билмаган инсон, тавҳид калимасини тилида айтиб дилидан ўтказмаган ёки дилида айтиб тилида айтмаган мусулмон бўлмайди, ибодатлари ҳам қабул бўлмайди деган маълумотни олдим. Саволим эса қуйидагича: биламизки ҳар қандай гўдак фитратдадир, ақлини таниб, вояга етганда эса динни танлайди. Агар мусулмон оилада фарзанд дунёга келса, ақлини таниганда тавҳид калимасини айтиб мусулмон бўлиши керакми, ёки ҳоссатан айтмаса ҳам мусулмон бўлаверадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ота-онам мусулмон мен ҳам мусулмонман деса мусулмонлиги қабул. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 05:30 | Савол-жавоблар | 163 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar