Ортиқча пул олиш

Ассалому алайкум! Мен ишлаётган жойда турли хилдаги ишлар амалга оширилади. Мисол учун менинг рахбарим бир қурилиш объектига ичимлик сувини олиб киришни ташкиллаштирди бу ишни амалга оширувчи мутахасислар 3млн иш хақи сўради ва объектга масъул шахсга 4 млн деб айтди у пулни объектга масъул шахс билан кўришиб мен олишимни буюрди ва ортиқчасини индама иш мутахасисларига 3 млн бер ва қолганини ўзимизнинг ташкилотимизни харажатига ишлат қолгани ўзинга қолсин деди. Менинг вазифам у пулни олиб айтилган нарсаларга ишлатиш лекин мен у ердаги вазиятдан хабардорман. Сизлардан илтимос бу ишнинг хукми қандай ва мен қандай йўл тутай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу очиқ-ойдин қароқчиликку. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 06:02 | Савол-жавоблар | 153 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar