Бурунда аллергик касалим бор

Ассалому алайкум! Намозларимга бази вақтда таҳорат олишда қийналаман. Сабаб, бурнимда аллергик касаллигим бор. Битиб қолади, сув билан чайқай олмайман ва яна ибодат вақтларида бурнимдан шилимчиқ модда келаверади, тез-тез қоқишга мажбур бўламан. Бу намоз ва таҳоратга таъсири борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бурунга сув олмасангиз ҳам бўлади. Ташқи томони ювилса бўлди. Шилим-шиқ йиринг бўлмаса намозга зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 05:40 | Савол-жавоблар | 168 | Администратор
|
Boshqa savol-javoblar