Таҳоратда юриш

Ассалому алайкум! Мен таҳорат қилганимда бир танишим намоз вақти бўлмаганлиги учун нима мақсадда таҳорат қилганимни сўради. Мен таҳоратли юришимни айтдим. Шунда у менга таҳоратли ҳолатда юриш ёмон ҳеч бўлмаганда 2 ракат таҳорат шукри намозини ўқиш кераклигини айтди. Мен таҳорат олганда 2 ракат таҳорат шукрини ўқиш кераклигини биламан. Билмаганим шуки таҳорат қилиб намоз ўқимасдан таҳоратли юрса ёмон бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Таҳоратдан кейин икки ракаат намоз ўқиш яхши амал. Аммо намоз ўқимасдан таҳорат олиб юрса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:15 | Савол-жавоблар | 148 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar