Китоб савдоси ҳақида
Ассалому алайкум! Мен медицина университетида ўқийман. Бизда талабалар кўп китоб йўқотишади. Шу китобилани топиб олган одамлар табиийки сотиб юборишади. Баъзи одамларда бизнинг университетим кутубхонаси печати бор китоблар юришади. Улар у китобилани топиб олганми ёки сотиб олганми бу ноаниқ? Бунда албатта кутубхона ходимларининг айби ҳам бор. Чунки улар пора олиб талабаларга керакли китобларни махфий беришади. Саволим, биз албатта бу китоблар керак бўлгани учун сотиб олишимиз мумкинми? Чунки биз китобларимизни йўқотиб олганмиз. Шундай бўлгани учун унинг ўрнига у китобилани бошқа ердан топиш мушкул? Албатта унинг эгаси университетимиз кутубхонаси. Унга қайтаришимиз вожибми? Ахир биз сотиб олган бўлсакчи? Чунки улар ўзларининг айби билан бу китоблар бошқалар қўлида сотилябди? Шу вазиятга ойдинлик киритиб берсангизлар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ўғирланганлиги ва бировники эканлиги аниқ бўлса олишингиз жоиз эмас. Олган бўлсангиз кутубхонага қайтаришингиз шарт. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 06:02 | Савол-жавоблар | 202 | Молия ва тижорат