Қарздан кечса закот ўтадими

Ассалому алайкум! Савдо сотиқ касбим бўлиб қолган. Қўлимдаги ишчилар кассани пулини ишлатиб қарз бўлиб қолишади. Баъзи бирлари тўлолмай қочиб кетишади. Закотни қийналганларга бериш керак деб биламан. Агар мен қарздор одамга қарзингни закот ўрнида қабул қил десам бўладими ёки айтмасдан ният қилсам ҳам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Закотни алоҳида қўлига мулк қилиб беришингиз шарт. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 07:40 | Савол-жавоблар | 149 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar