Кўчат хақида

Ассалому алайкум! Фирма ходими директор рухсати билан ишхонадаги Анжир мева дарахтидан қаламча олиб, ўзининг уйида кўчат қилди. Анжир кўчати 2,5 ёшда ва ҳали мевага кирмаган. Лекин ишхонадаги анжир дарахти таъсисчининг мулки ҳисобланади. Маълум миқдорда ишхона мулкини тасарруф қилишга ваколатли директорнинг рухсати - розилиги билан олинган кўчат (қаламчадан олинган кўчат) муомаласи жоизми. Ёки бу муомала бошқа ечимга муҳтожми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бунчалигининг зарари йўқ. Кўнгли бўлмаса ишхонага ҳаққини тўлаб қўйсин. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 08:02 | Савол-жавоблар | 139 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar