Молиявий пирамидадан чиқиш

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда молиявий пирамидалар кўпайиб кетди. бу пирамидага қўшилиш учун пул тўлайсиз ва қўшилгандан сўнг сиз бу пирамидага одам қўшишингиз керак бўлади ва шуни ҳисобидан фойда оласиз. Бу ҳалолми? Агар ҳалол бўлмаса мен шу пирамидага пул тўлаб қўшилган эдим, шу пулимни қайтариб олишим учун одам қўшишим керак бўлмаса ололмайман. Бу ҳолатда пулимдан кечишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзингизни пулингизни оламан деб бошқани ҳаромга тиқманг. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 08:13 | Савол-жавоблар | 157 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar