Тутилган рўзани отамга хадя қилиш
Ассалому алайкум! Ман иншааллох 30 кун рўза туттиб бўлдим, ман россиядаман ўқийман, отам менга пул жўнатаман деб кўп ишлайди. Шунинг учун хозир рўза тутаолмаяптилар. Мен тутган 15 кунлик рўзамни дадам учун хадя қилаоламанми? Агар хар кунимда шуни ният қилиб юрган бўлсамчи?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фарз бўлган рамазон рўзасини бировнинг ўрнига тутолмайсиз. Ҳатто ота-онангиз бўлса ҳам. Чунки бу фарзи айн, яъни ҳар бир одамни ўзининг зиммасига фарз бўлган ибодат. Улар тутганича тутади, қолдирганларини қазосини қишнинг қисқа кунларида бўлса ҳам тутиб беради. Валлоҳу аълам!
23 Май 2022, 10:56 | Савол-жавоблар | 147 | Рўза