Етимни мулки

Ассалому алайкум! Отам 7 йил аввал вафот этганди, отамдан мол мулк қолган муаммо шундаки отамни оталари яъни бобомлар шу мулкдан бизгаям улуш ажратиб берилар демоқда. Бобомларни яна 4 та ўғиллари бор, биз оилада 3 кишимиз мен онам ва синглим хали 14 ёшда. Мен бобомларга улуш ажратиб берсам бобомлар гунохкор бўлиб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Отангизни мулкида бобонгиз ва бувингизни ҳам ҳаққлари бор. Бошқа ўғилларини ҳаққи йўқ. Мерос илмини биладиган домлага бориб ҳаққларни аниқлатиб олинглар. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 08:13 | Савол-жавоблар | 165 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar