Оятдаги тафсир ва талоқ
Ассалому алайкум! 1. “Тафсири Ирфон” китобининг “Бақара” сураси 228 – оятига берилган тафсирда Пайғамбаримиздан хадис келтирилган ( Қайси Сахобийдан ривоят бўлгани ёзилмаган) Пайғамбаримиз саллоҳу алайхи вассалама “ Қайси бир аёл узрли сабабсиз эридан талоғини сўраса, унга Жаннат хиди ҳам харом бўлади” – деб мархамт қилган эканлар. Шу аёлни эридан талоғини сўрашга арзигулик узурли сабаблар нима бўлиши мумкун? 2. Яна шу оятга берилган тафсирда Ражьий талоқда агар аёлнинг иддаси чиқмасдан эр фикрини ўзгартириб, аёлига “Сени никохимда ушлаб қолдим” десаю, аёл қайтишга розилик билдирмаса ва иддаси чиқиб поклангунча қаршилик қилиб турса унда қандай йўл тутилади? Ражъий талоқ кичик бўйин талоққа ўтиб қоладими? 3. “Бақара” сураси 229 – оятига берилган тафсирда (Имом Бухорий ривоят қилган) – Товус айтади: “Эр ва хотин Аллоҳ хар бирига фарз килган хукмларни бундан буёнги хаётида бажара олмасликдан чўчисаю, лекин эр хотинига ахмақона гап қилмаётган бўлса, то хотин эрига: Мен сени деб нахсдан ғусл қилиб ўтирмайман” демагунича хулуъ халол бўлмайди”. Бу ривоятдаги “эр хотинига ахмакона гап” ва “нахсдан ғусл қилиб” жумлаларини тушунтириб берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Масалан шариат ҳаром қилган ишларга буюриши, нафақасини бермаслиги, эр хотинлик эҳтиёжларини қондирмаслиги, зулм қилиши ва аёлнинг ибодатларига қаршилик қилишлари кабилар эрдан талоқни сўрашга сабаб бўла олади. 2). Идда чиқиб кетиши билан ражъий боинга айланади. Аввало ражъий ёки боин тушганини аниқлаш керак. Буни ҳозирги кунда кўпчилик ажрата олмайди. Агар ҳақиқатан ражъий талоқ тушганини билса, иддаси чиқмаган бўлса, мажбуран эр ўзига қайтариб олиши ҳам мумкин. Аёлнинг қаршилиги эътиборга олинмайди. Бунинг учун эр ўз аёлига қиладиган ишлардан ушлаш, ўпиш, қучоғига олиш кабилар кифоя қилади. 3). Шариатимизда хулуъ деган ҳукм бор. Яъни аёл эрига эри берган маҳрни ёки маълум бир маблағни таклиф қилиб талоғини беришни сўрашлигига айтилади. Шу каби ҳолат қачон жоиз бўлади дейилса, эр ўша эвазни олиши хотин эрига итоат қилмай “сени деб жунубликдан ғусл қилмайман” деган ҳолатга келганда жоиз бўлади. Яъни хотин шу ишларни қилишдан бош тортган ҳолатга келганида. Эр шариатга зид ишларга буюриб, аҳмақона гапларни гапирмагунича хотинга ҳам талоқ сўраши ҳалол бўлмайди. Шу ҳолтга келишса иккиси ҳам бир бирларининг ҳаққида Аллоҳнинг ҳудуди, яъни буюрган буйруқларини қойим қилолмаётган ҳолатга келган бўлишади. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 08:56 | Савол-жавоблар | 153 | Турли саволлар