Мусофирнинг қазо намози
Ассалому алайкум! Мен Малайзия давлатида ўқийман ва 22 ёшимдан бери фарз, суннат ва витр намозларимни вақтида адо этишга харакат қилаяпман. Лекин, Малайзияга келишимдан олдин кўп намозларимни қолдирганман ва шу қазо намозларимни ўқишга ният қилдим. Излаш хизматидан фойдаланиб жавобларни бирида мусофирликда 4 ракатлик пешин ва аср намозларнинг қазоси 2 ракат қилиб ўқилиши хақида ўқидим. Саволим қуйидагича: 2 ракат қилиб фақатгина мусофилик пайтида қолдирилган пешин ва аср намози ўқиладими ёки мусофир бўлмаган пайтимдаги пешин ва аср намозларимни хам 2 ракат қилиб ўқийманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 2 ракъатли қилиб фақат мусофирликда қолдирганларни ўқилади. Муқим ҳолда қолдирилган намозлар қазосини мусофир ҳолатда ўқиса тўлиқ ўқийди. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 09:17 | Савол-жавоблар | 261 | Турли саволлар