Мусофирчиликда казинода ишлаш

Ассалому алайкум! Устоз жавобингиз менга муҳим. Мен ўқиш мақсадида хозир мусофирчиликдаман ва табиийки бу ерда яшаш учун ишламоғим зарур. Менга хозиргача пул жўнатаётган онам. Буёғига онам ишламасам қийналиб қоладилар. Бу ерларда студент учун ишлар кафе ва мехмонхона-казинолар экан. Мен шу кунгача ичкиликсиз кафе кўрмадим. Кафеларда официантлик қилиш керак, ароқ ташиш хам гунохлигини биламан. Казинода эса фаррошлик ёки шунчаки стол устини тозалувчи бўлиб ишласа ҳам бўларкан. Казино эса қиморхона, фарош ёки тозалувчи бўлиб ишлашим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Казинода жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 10:56 | Савол-жавоблар | 147 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar