Ғайридиндан қарз бўлиш

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда тадбиркорликка кенг имкониятлар яратилган, тадбиркорларимиз чет давлатлар билан савдо ишларини олиб боришмокда. Олди берди бўлгандан кейин қарздорлик хам бўлади. Бир танишимиз ғайридиндан қарздор бўлиб пулини бермаса ва қазо қилгандан кейин қиёматда адолат тарозисида хисоб қилинганда ғайридин қарзим хисобига иймонини берсин деса иймони олиб бериларкан деди. Шу қанчалик тўғри? Жавоб учун оллиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Тўғри. Аввало ғайридиндан қарз олиш жоиз, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар баъзи ҳолатларда яҳудийлардан қарз олганлар. Бунинг сабаби яҳудийлар молга жуда ўч бўлганлари учун қарзни қиёматга қолдиришга асло йўл қўйишмаган. Олган одамнинг эсларидан чиқиб қарз қиёматга қолиб кетиши жуда хатарли иш бўлганидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бу жуда ҳам ёқар эди. Иймонини талаб қилиш тўғрисида бирорта ҳам ҳидс билмаймиз. Аммо мусулмондан олганидан оғирроқ бўлишини биламиз. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 11:29 | Савол-жавоблар | 169 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar