Ижара ҳаққи
Ассалому алайкум Ҳурматли Устоз, Устоз бир масала мени қийнаяпти, саволим бироз узунроқ аввалдан узр со‘райман.Талабалик даврида рус миллатига мансуб киши квартирасида ижарада турган пайтимизда, бир биродаримиз уй ҳаққини бу ой учун то‘лаган деб ёлг‘ондан айтиб қо‘йишимни со‘раган эди, чунки ҳонадон соҳиби биз берган пулни барчасини алкагол ичиб тугатарди ва бу бизга ҳам ёқмас эди, ва биродаримизда о‘ша пайтларда пул муаммоси бор эди (кейинроқ то‘лашлигини менга туҳунтирганди). Мен унинг со‘раганича қилиб ёлг‘он айтгандим ва кейин о‘ша пул ҳақдорга то‘ланганлигини суриштирмагандим. Шу кунларда о‘ша ой учун мен туфайли ижара ҳаққини биродаримиз бермаган бо‘лишлигига менда шубҳа пайдо бо‘лди ва о‘зимни айбдор ҳис қиляпман. У биродаримизни ҳам, ҳонадон эгасини ҳам топиш менга қийин бо‘лмоқда,,, Маслаҳатингизга муҳтожман УстозИлтимос Устоз нима қилсам шу пулдан (ҳонадон эгаси ҳаққидан) қутулишим мумкин? Ёрдам беринг.Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло икки дунёингизни обод қилсин, О‘зининг энг улуг‘ не‘матлари билан сизни сийласин. Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу ва маг‘фиратуҳу
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бундай ҳолатларда ҳақ эгаси ёки унинг ворисини топиб бўлмаса, ўта камбағал одамларга берилади.
6 Май 2022, 11:51 | Савол-жавоблар | 148 | Долзарб саволлар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бундай ҳолатларда ҳақ эгаси ёки унинг ворисини топиб бўлмаса, ўта камбағал одамларга берилади.
6 Май 2022, 11:51 | Савол-жавоблар | 148 | Долзарб саволлар