Махр закоти

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим тўйимиз куни, никоҳ ўқилаётганида, маҳрга “иккита айвони бор, икки хоналик уй бердим” деб юборган, у уй қайноталаримни номида. Ҳозирда турмуш ўртоғим илмлари ошиб, маҳр нима эканлигини тушундилар ва менга “маҳрга сенга уй олиб бераман, у фақат сеники мени ҳаққим бўлмайди” деб, шу рўза кунлари олиб бермоқчи бўлиб ният қилдилар. Закот нисобига етиб турибди пуллари, менга олиб бераман деган уйни пулидан закот берадиларми? У ният қилиб бўлганидан кейин мени улушим ҳисобланадими? Лекин ҳали олишга улгурмадик.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Закот беради. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 13:52 | Савол-жавоблар | 147 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar