Қарздор ҳисобланадими?
Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки, бир синфдош қизимиз таксида кетаётганида ёнидаги бегона йигит унга ҳам қўшиб йўл хақини тўлаб тушиб кетади. Синфдошим эса бундай қилмаслигини ўзининг пули борлигини ва бунга эҳтиёжи йўқ эканини айтса-да, ҳайдовчига пулни тутқазибди. Энди бу йигитни синфдош қизимиз қайта кўрмайди, ўша пул синфдошимга қарз бўладими? Агар қарз бўлса, қарзидан озод бўлиш учун нима қилиши керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Одатда ўз ихтиёри билан тўлаганлар қарзга деб тўлашмайди. Ҳадя деб тўлашади. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 14:03 | Савол-жавоблар | 143 | Долзарб саволлар