Ижозат берасизми?

Ассалому алайкум ва рахматуллоху кадрли устозимиз, Шайх Хазратлари! Аввало динимиз равнаки, халкимизнинг диний билимларини оширишда килаётган беминнат хизматларингиз учун Аллох Субхана ва таолодан сизга ажру хасонотлар сураймиз. Бахтимизга илмингиз янада зиёда булиб, узок йиллар бизларга рахнамо булиб юришингизни Аллохим насиб этсин.Саволим куйидагича: Ман Тожикистонда яшайман, Алхамдулиллах, китобларингиз келиб турсада, дискларингиз, мр3 форматидаги маърузаларингиз деярли йук, топсак хам интернет оркали топамиз. Масалан Тафсири Хилолни мр3 куринишини ислом.уз сайтидан олиб эшитамиз. Бугун, Аллох насиб этиб, бир кишидан "Ижтимоий одоблар " китобингизни мр3 форматини сотиб олиш насиб этди. У кишини айтишича диск факат иккита экан холос. КУп микдорда олиб келишни имкони йук экан. Ман компьютер ва телефонга кучириб эшитаман, шунга дискдан кучириб олиб телефонда эшитсам ижозат берасизми? Баъзи эшитиб колган одамлар у ё бу мавзудаги маърузангизни "манга хам утказиб бер" дейишса уларга утказиб бериш харом хисобланадими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Сизнинг ҳолатингизга ўхшаш ҳолатларни эътиборга олиб, китоб ва дискларни интернет орқали сотишни йўлга қўйилди. Ҳозир баъзи китоблар сотилмоқда. Кейинчалик ҳаммасини савдога қўйиш бўйича ишлар кетмоқда. Сайтимиздаги эълондан фойдаланиб, ўша китоблардан сотиб олишни ўрганинглар. Рухсатсиз бировга ўтказиб бериш ҳаром бўлади.

6 Май 2022, 14:25 | Савол-жавоблар | 132 | Китоблар
|
Boshqa savol-javoblar