Мардикорнинг қолиб кетган ҳақи

. Ассаламу алайкум Вр Вб. Шайҳ ҳазратлари утган йили олча пишиги вақти эди. Мен орикзордан бир мардикорни олча териш мақсадида ишга ёнладим. Келишув 25 минг сум билан белгиланди. У уз ишини вақттан илгари тугатиб бог‘дан чиқиб кетган. Унга менинг уйимни адресини беришган аммо мен бог‘га борганимда у юқ эди у эса мени уйимни қидириб тополмаган. Ҳуллас мен уни у мени қайтиб учратмади. Коп бора уша бозорга чиқдим аммо тополмадим мана бир неча ойдирки унинг ҳаққи менда. Аммо уни яни қарзни адо этишим учун унинг ҳаққини эҳсон қилсам буладими яни мискинни таомлантиш биланми ёки масжид тамиригами... Нима қилсам қарзимдан қутиламан?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Эгасини топишдан умид узилган бўлса, ўта камбағал одамга берасиз.

6 Май 2022, 14:58 | Савол-жавоблар | 143 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar