Ҳажга бориш
Ассалому алайкум! Бир одамнинг икки ўғли уйланган, бир уйда яшашади. Шу ҳолатда отанинг ҳажга бориши мумкинми? 2. Биз томонларда эмизикли бола сув ичган пиёладан ота онасидан бошқа кишилар пиёлани ювиб ичишади. Бу ҳақда динимизда бирон нима дейилганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар ҳажга бориб келгунча етадиган маблағи бўлса зиммасига ҳаж қилиш фарз бўлади. Ўғилларини уйли қилиш отанинг вазифаси эмас. Зиммасига ҳаж фарз бўлган одам ҳаж қилмасдан ўлиб кетса қуйидаги ҳадисга тушади.
Ҳаж фарзлиги ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўплаб ҳадислар ривоят қилинган бўлиб, шулардан бирини келтириш билан кифояланамиз . Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом беш нарсага бино қилинган: “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам” деб шаҳодат келтириш, намоз ўқиш, закот бериш, Рамазон рўзасини тутиш, Байтуллоҳни ҳаж қилиш”, деганлар. Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида: “Ким ҳажга қодир бўлсаю, уни тарк қилса, хоҳласа яҳудий бўлиб ўлсин, хоҳласа насроний бўлиб ўлсин унинг учун фарқи йўқ”, деганлар.
2. Ундай гап йўқ. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 14:58 | Савол-жавоблар | 139 | Ҳаж ва умра