Мол-мулкни қайта сотиб олиш (выкуп) юзасидан

Ассалому алайкум! Амалга ошираётган хайрли ишларингизда Аллоҳ ўзи мададкор бўлсин. Шу пайтгача ўқиган маълумотларимдан хулоса қилдимки, бирон бир шахсга пул бериб яна пул кўринишида кўпайтириб олиш рибо (сутхўрлик), бошқа кўринишда инвестиция киритиб фойда кўриш жоиз. Масалан, уй сотиб олиб уни ижарага бериш ёки машина ва бошқа мол - мулклар. 1-саволим ушбу хулосам тўғрими? Шундан келиб чиқиб 2-саволим, албатта кимдадур машина олишга пули етарли бўлади кимдадур йўқ. Хабарингиз бор ушбу ҳолатда машина олувчилар қайта сотиб олиш (выкуп) имкониятидан фойдаланишади. Шунда машина ҳамкорликда сотиб олинади яъни, олувчи ўртача 40 фоизини қолган 60 фоизини ҳамкор шахс томонидан тикилади. Маълум муддат ичида ушбу 60 фоиз миқдордаги пул бўлиб-бўлиб тўлаб бериш эвасига келишилади (1 йилдан камроқ ёки кўпроқ). Мисол учун ойига 5 фоиздан 18 ой деб келишилади, бу ҳолатда 18*5=90 фоиз, кўриниб турибдики ҳамкор шахс машинанинг 60 фоизини тўлаб бериб маълум муддатдан сўнг 90 фоизига эга бўляпти. Олувчи машинадан фойдаланганлиги учун кўпроқ тўлаяпти, ҳамкор шахс эса 60 фоизини 90 фоиз қилиб даромад қиляпти. Машина тўлиқ сотиб олиб ижарага бериш мумкин лекин қисман сотиб олиб мана шу тартибда ижарага бериш мумкинми? Одатда машина олувчи томонидан танланади ва нархи келишилади. Ўзр ўзим ҳам ушбу ҳолатлар ижрочиси бўлганлигим сабабли майдалаб ёздим. Раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ундай қилмаслик керак. Балки аввал 60%нинг эгаси харидор билан “мен нақдага машина сотиб олсам, сен насияга неча пулга оласан” деб келишиб олсин. Нақдини қанча берасан, насиясини қанчада берасан буни ҳам келишиб олсин. Сўнг 60% нақд 40% насия қилиб машинани сотиб олсин. Сўнг харидорга 40% нақд қолгани бир ёки икки йилга насия қилиб сотсин. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 15:31 | Савол-жавоблар | 141 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar