Сажда қилган ҳолда хотима топиш
Ассалому алайкум! Кўп инсон сажда қилган ҳолида хотима қилишини ҳоҳлайди. Сажда ҳолида боқий ҳаёт томон рихлат қилишни ҳоҳлайди. Шундай дуо борми? Аллоҳдан шундай ҳаёти тугашини сўраш учун ёки бундай дуо қилиш жоиз эмасми? Илтимос жоиз бўлса. Арабча дуоси бўлса ёзинглар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ким бу дунёда нима билан кўп шуғулланса ўшанинг устида вафот топади. Чиройли хотима топиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуони таълимини берганлар. وروينا فيه عن أنس رضي الله عنه، قال: كان النبي صلى الله عليه وسلم يقول إذا انصرف من الصلاة: "اللهم اجعل خير عمري آخره، وخير عملي خواتمه، واجعل خير أيامي يوم ألقاك Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоздан фориғ бўлсалар:اللهُمَّ اجْعَلْ خَيْرَ عُمُرِي آخِرَهُ وَخَيْرَ عَمَلِي خَوَاتِمَهُ وَاجْعَلْ خَيْرَ أَيَّامِي يَوْمَ أَلْقَاكَ «Аллоҳуммажъал хойра ъумурий ахироҳу ва хойро ъамалий ховатимаҳу важъал хойро аййамий йавма алқока», деб айтар эдилар.
(Маъноси: Эй Алоҳим, умримнинг яхшисини охири, амалимнинг яхшисини хотимаси ва кунларимнинг яхшисини Сенга йўлиқадиган кун қил.)
Ибн Сунний ривоятлари. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 15:42 | Савол-жавоблар | 160 | Турли саволлар