Рўзамни каффоротига мискинларни тўйдиришлигим

Ассалому алайкум! Бу йил бир кунлик рўзамни маълум сабабга кўра зоеъ қилиб қўйдим. Бундан афсусдаман. Аллоҳга тавба қилдим кечиришлигидан умидворман. Бу бир кунлик рўзам каффороти учун 60 кун кетма-кет рўза тутиб беришим ёки 60 та мискинни тўйдирмоқлигим зарур экан. Аммо мен 2 ой кетма-кет рўза тута олмаслигим мумкин. Буни баъзи сабаблари бор. Шунга 60 та мискинни тўйдирмоқчи бўлсам, уларга битта одам овқат сотиб олиб тўйиши мумкин бўлган миқдорда пул берса бўладими? Ва бу пулни йил давомида берсам бўладими, яъни имконим бўлганда 10-15 та одамга бериб борсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қишни қисқа кунларида тутиб берасиз. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 15:52 | Савол-жавоблар | 153 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar