Норозилик
Ассалому алайкум! Водийда сутни қуритадиган заводлар кўп. Бу ерга лабода одамлар маҳаллалардан сут йиғиб опкелади. Ваҳоланки жазирама ёзни иссиғида сут ачиб қолиш эҳтимоли юқори. Сут ачиб қолмаслик учун муз солинади сутларга. Бизда муз цех бор. Доим сутчилар келиб муз опкетади. Айримлари рост гапиради. Айримлари учун ёлғон одатий ҳол. Ва айримлари муз олганда “битта-яримта қўшиб беринг” дейди. Айримлари эса, неча дона олганини кўриб турган бўлсангиз ҳам тан олмайди ва битта кам айтади. Рози бўлолмаяпман. Мижоз йўқолмасин деб қиляпман. Нима қилсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Рози бўлмасангиз уларни ҳам гуноҳкор қилиб берманг. عن عمرو بن يثربي رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: لا يحل مال امرئ مسلم , إلا بطيب نفس منه Амр ибн Ясрибий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон кишининг кўнгилдан чиқариб бермаган моли ҳалол бўлмайди” деганлар.
Ҳоким ривояти. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 16:14 | Савол-жавоблар | 147 | Молия ва тижорат