Дориларни ҳомилага ёмон таъсири

Ассалому алайкум! 11ойлик болам бор. Ҳозида 1.5 ойлик ҳомиладор эканман ва шу кунларда қаттиқ грип бўлдим ҳар ҳил дорилар ичдим. Бу эса ҳомилага салбий тасирини кўрсатиб ҳомила ногирон бўлиши мумкин экан. Бу вазиятта ҳомилани олдириш гуноҳми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ким “ҳомилага салбий тасирини корсатиб ҳомила ногирон болиши мумкин экан” деган бўлса бекор айтибди. Ихтиёр ўзингизда хоҳласангиз болангизни ўлдиринг, хоҳласангиз дунёга келтиринг. Аллоҳнинг ҳузурида ўзингиз жавоб берасиз. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 16:14 | Савол-жавоблар | 142 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar